БОҒДОРЧИЛИК ВА АСАЛАРИЧИЛИК ТАРМОҚЛАРИНИНГ ЎЗАРО ИНТЕГРАЦИЯСИ
收藏资源简介:
Мақолада Раъногулдошлар (Rosaceae) оиласига мансуб ўрик (Prunus armeniaca), олма (Malus domestica), дўлана (Crataegus spp.) ва ирғай (Cotoneaster spp.) турларининг гулчанги аминокислоталар таркиби, унинг биологик қиймати ҳамда асалари оилаларининг баҳорги физиологик ривожланишига таъсири тадқиқ этилди. Тадқиқотлар фенологик кузатувлар, биокимёвий таҳлил ва асалари оилаларининг репродуктив кўрсаткичларини баҳолаш усуллари асосида олиб борилди. Натижаларга кўра, ўрганилган турлар гулчанги таркибида 16–18 та аминокислота мавжуд бўлиб, уларнинг 8–9 таси муҳим аминокислоталар ҳисобланади. Лизин, лейсин, валин ва глутамин кислотасининг юқори улуши асалари личинкалари ривожланиши ва она арининг тухум қўйиш фаоллигини сезиларли ошириши аниқланди. Раъногулдошлар турларининг фенологик кетма-кетлиги баҳорги нектар ва гулчанг конвейерини таъминлаб, ёш асаларилар чиқишини 1,3–1,6 баробар тезлаштириши исботланди. Олинган натижалар боғдорчилик ва асаларичилик тармоқларини интеграциялашган ҳолда ривожлантиришнинг юқори биологик ва иқтисодий самарадорлигини тасдиқлайди.



