遇见数据集

ЧИШТИЯ ВА НАҚШБАНДИЯ ТАЪЛИМОТЛАРИДА МУРШИД ВА МУРИД МУНОСАБАТЛАРИ (ҚИЁСИЙ-ГЕРМЕНЕВТИК ТАҲЛИЛ)

收藏
Zenodo2026-04-04 更新2026-05-26 收录
官方服务:

资源简介:

Ушбу мақолада Tасаввуф фалсафасининг муҳим институти бўлган муршид ва мурид муносабатлари Чиштия ва Нақшбандия тариқатлари мисолида қиёсий-герменевтик ёндашув асосида таҳлил қилинади. Тадқиқотда Муинуддин Чиштий мактабида шаклланган муҳаббат ва хизматга асосланган иршод тизими ҳамда Баҳовуддин Нақшбанд таълимотидаги ботиний назорат ва зикр марказий ўрин тутувчи руҳий тарбия услублари ўзаро таққосланади. Мақолада Чиштия ва Нақшбандия тариқатларида муршид ва мурид муносабатлари масаласи қиёсий ва герменевтик таҳлил орқали ўрганилади. Мақсад – муршид ва мурид муносабатларининг ҳар икки тариқатдаги умумий ва фарқли жиҳатларини аниқлаш, муршиднинг муридни тарбиялашдаги роли ва муриддан талаб қилинадиган сифатларни таҳлил қилиш, ҳамда Тасаввуфий-фалсафий механизмларини очиб бериш. Мақолада Нақшбандия тариқатининг улуғ намояндалари – Хожа Муҳаммад Порсо Бухорий, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор Валий ва Мавлоно Абдураҳмон Жомий асарлари ҳамда Жаҳоноро Бегимнинг Чиштия тариқатига оид “Мунис ул-арвоҳ” номли асари асосида муршиднинг маънавий раҳбар сифатидаги ўрни ва муриднинг комилликка эришиш жараёни таҳлил ва тадқиқ этилади. Тадқиқот натижасида ҳар икки тариқатда муршид – мурид муносабатлари умумий исломий руҳий анъаналарга таянган ҳолда шакллангани, бироқ, уларда услубий ва амалий фарқлар ҳам мавжудлиги аниқланади.

提供机构:
Zenodo
创建时间:
2026-04-04
二维码
社区交流群
二维码
科研交流群
商业服务