МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИДА КИБЕРХАВФСИЗЛИК ВА ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
收藏资源简介:
Мақолада Мажбурий ижро бюроси ахборот тизимларида киберхавфсизликни таъминлаш ва шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий мазмуни тадқиқ этилади. Тадқиқотнинг мақсади ижро ҳужжатларининг бажарилишини таъминлаш билан шахсий ҳаёт дахлсизлиги ўртасидаги мувозанатни сақлашга хизмат қилувчи ҳуқуқий ва ташкилий механизмларни аниқлашдан иборат. Норматив ҳужжатларни формал-юридик, тизимли ва қиёсий-ҳуқуқий таҳлил қилиш асосида ахборот тизими, киберхавфсизлик ҳамда маълумотларга ишлов бериш тушунчаларининг соҳавий хусусиятлари очиб берилади. Маълумотларга кириш ваколати, идоралараро ахборот алмашинуви, электрон ҳужжатлар яхлитлиги ва автоматлаштирилган қарорларни назорат қилиш масалалари ўрганилади. Ҳимоя чораларини маълумотнинг бутун ҳаёт даврига татбиқ этиш ва хавф даражасига мувофиқ белгилаш зарурати асосланади. Тадқиқот натижасида мазкур соҳанинг муаллифлик таърифи таклиф этилиб, рухсатларни чеклаш, ҳаракатларни қайд этиш, маълумотларни тузатиш, захирадан тиклаш ва инсон назоратини кучайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади. Хулосалар рақамли ижро жараёнларини тартибга солувчи ички ҳужжатлар ҳамда ахборот тизимларига қўйиладиган талабларни такомиллаштиришда қўлланилиши мумкин.



