ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ВА ПСИХОТРОП МОДДАЛАР БИЛАН ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА МУОМАЛА ҚИЛИШ ЖИНОЯТЛАРИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ ВА БОШҚАРИШ
收藏资源简介:
Ушбу мақолада Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш жиноятларини (ГВПМЖ) тергов қилишнинг хозирги давр талабларига мос ташкиллаштириш ва бошқариш тизимини ишлаб чиқиш масалалари ўрганилади. Мақоланинг мақсади – Жаҳон согʻлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) ва БМТнинг наркотик моддалар ва жиноятчилик бўйича офис (UNODC) томонидан ишлаб чиқилган халқаро стандартлар ва энг яхши тажрибалар асосида, ўзбекистонлик тергов органлари учун амалий таклифларни ишлаб чиқишдир. Тадқиқотнинг назарий асосини ўзгарувчанлик таҳлили, муқоисавий-ҳуқуқий метод ва ташкилотни бошқариш назариясининг айрим қоидалари ташкил этади. Амалий кисмида тергов жараёнини бошқаришнинг сифат кўрсаткичлари, халқаро ҳамкорликнинг самарали механизмлари, рақамли технологиялардан фойдаланиш йўллари ва кадрлар тайёрлаш тизими таклиф этилади. Натижа сифатида ГВПМЖ терговларининг самарадорлиги ва сифатини ошириш имконини берадиган, халқаро стандартларга мос келган ва ўзбекистонлик амалиёт учун мослаштирилган бирламчи ташкилий механизм тавсия этилади.



