遇见数据集

ЎЗБЕКИСТОН ГАЛОФИТ ФЛОРАСИНИНГ ТАКСОНОМИК ТАРКИБИ ВА APG IV ТИЗИМИ БЎЙИЧА ТАҲЛИЛИ

收藏
Zenodo2026-07-18 更新2026-08-01 收录
官方服务:

资源简介:

Мақолада Ўзбекистон галофит флорасининг таксономик таркиби APG IV (2016) тизими асосида таҳлил қилинган. Тадқиқот жараёнида республика ҳудудида тарқалган асосий 100 тур галофит ўсимликлар танлаб олиниб, уларнинг таксономик мансублиги Plants of the World Online (POWO), World Flora Online (WFO), eHALOPH, FAO ва ICARDA маълумотлари асосида қайта кўриб чиқилди. Таҳлил натижаларига кўра, тадқиқотга киритилган турлар 25 та оила ва 56 та туркумга мансуб эканлиги аниқланди. Турлар сони бўйича Amaranthaceae, Fabaceae, Tamaricaceae, Poaceae ва Polygonaceae оилалари устунлик қилиши қайд этилди. Замонавий филогенетик тасниф асосида Chenopodiaceae оиласига мансуб деб қаралган аксарият турларнинг Amaranthaceae оиласига бирлаштирилганлиги Ўзбекистон галофит флорасининг таксономик тузилишига сезиларли таъсир кўрсатгани аниқланди. Олинган натижалар шўрланган ерларнинг флористик таркибини баҳолаш, биохилма-хилликни сақлаш ва галофит ўсимликлардан оқилона фойдаланиш бўйича кейинги тадқиқотлар учун илмий асос бўлиб хизмат қилади.

提供机构:
Zenodo
创建时间:
2026-07-18
二维码
社区交流群
二维码
科研交流群
商业服务