МДҲ ҲУҚУҚИЙ МАКОНИДА КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТЛАРИНИ КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ЖАЗОЛАШ СТАНДАРТЛАРИ
收藏资源简介:
Мазкур мақолада МДҲ ҳуқуқий маконида коррупцияга оид жиноятларни квалификация қилиш ва жазолаш стандартлари таҳлил қилинган. Россия, Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон ва Озарбайжон қонунчилиги асосида пора олиш ва пора бериш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, манфаатлар тўқнашуви ҳамда давлат мулкини талон-тарож қилиш билан боғлиқ жиноятлар қиёсий ўрганилган. Шу билан бирга, жазо сиёсатининг қатъийлиги ва унинг муқаррарлиги, юридик шахсларнинг жавобгарлиги, мансабдор шахсларни умрбод хизматдан четлатиш ва мулкни мусодара қилиш каби чоралар таҳлил этилган. Тадқиқотда айрим давлатларда (Қозоғистон, Арманистон, Қирғизистон) коррупцияга қарши ислоҳотлар ва суд амалиётида юқори мартабали амалдорларни жавобгарликка тортиш ҳолатлари қайд этилган бўлса, бошқа мамлакатларда (Россия, Озарбайжон, Беларусь) коррупцияга қарши сиёсий ирода ва шаффофлик муаммолари сақланиб қолгани таъкидланган. Хулоса сифатида, коррупцияга қарши самарали кураш нафақат қонунчилик қатъийлиги, балки унинг муқаррар ижроси, суд-ҳуқуқ тизимининг мустақиллиги ва жамоатчилик назорати билан боғлиқлиги асослаб берилган.



