ДОРИВОР ЎСИМЛИК ХОМ АШЁСИНИ ИДЕНТИФИКАЦИЯ ҚИЛИШДА ИНФРАҚИЗИЛ СПЕКТРЛАРНИНГ ДИАГНОСТИК АҲАМИЯТИ
收藏资源简介:
Мазкур мақолада доривор ўсимлик хомашёсини идентификация қилиш ва унинг ҳақиқийлигини баҳолашда Фурье-трансформацияли инфрақизил спектроскопия (FTIR) усулининг аналитик имкониятлари ўрганилди. Тадқиқот объекти сифатида Туркистон арслонқуйруғи (Leonurus turkestanicus V.I. Krecz.) ўсимлигининг ер устки қисми танланди. Намунанинг инфрақизил спектри таҳлил қилиниб, гидроксил, карбонил, ароматик ҳамда бошқа функционал гуруҳларга хос характерли ютилиш полосалари аниқланди. Олинган натижалар ўсимлик таркибида фенол бирикмалар, флавоноидлар, гликозидлар ва бошқа биологик фаол моддалар мавжудлигини тасдиқлади. Тадқиқот натижалари FTIR спектроскопиясининг доривор ўсимлик хомашёсини экспресс-идентификация қилиш, ҳақиқийлигини баҳолаш ва сифат назоратини амалга оширишда юқори селективликка эга бўлган тезкор ҳамда ишончли усул эканлигини кўрсатди.



