遇见数据集

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ИЧКИ АУДИТНИНГ МОҲИЯТИ, МАҚСАДИ ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

收藏
Zenodo2026-01-23 更新2026-05-26 收录
官方服务:

资源简介:

Мазкур мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида олий таълим муассасаларида ички аудит тизимининг моҳияти, мақсади ва асосий вазифалари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Тадқиқот жараёнида ички аудит фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, замонавий илмий манбалар ҳамда амалдаги бошқарув механизмлари ўрганилди. Олиб борилган таҳлиллар натижасида рақамлаштириш жараёни ички аудит функцияларининг кенгайишига, назорат механизмларининг автоматлаштирилишига ҳамда рискларни бошқариш самарадорлигининг ошишига хизмат қилаётгани аниқланди. Шу билан бирга, ички аудит фаолиятини рақамли муҳитга мослаштириш жараёнида аудиторларнинг рақамли компетенцияларини ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва рискларга асосланган аудит ёндашувини жорий этиш зарурлиги асослаб берилди. Тадқиқот натижалари олий таълим муассасаларида ички аудит тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқиш учун муҳим методологик асос бўлиб хизмат қилади.

提供机构:
Zenodo
创建时间:
2026-01-23
二维码
社区交流群
二维码
科研交流群
商业服务