КИБЕРМАКОНДА КОРРУПЦИЯГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ МУАММОЛАРИ
收藏官方服务:
资源简介:
Мақолада кибермаконда коррупцияга оид жиноятларга қарши курашнинг ҳуқуқий, ташкилий ва амалий муаммолари таҳлил қилинади. Тадқиқотда киберкоррупция тушунчаси, унинг рақамли платформалар, ахборот тизимлари, электрон давлат харидлари ва крипто-активлар орқали намоён бўлиш шакллари ёритилади. Амалдаги миллий қонунчилик, халқаро тажриба ва илмий ёндашувлар асосида крипто-активларни жиноят предмети ҳамда рақамли далил сифатида баҳолаш масалалари кўриб чиқилади. Хулоса қилинадики, киберкоррупцияга қарши самарали курашиш учун қонунчиликни аниқлаштириш, рақамли далиллар билан ишлаш механизмларини такомиллаштириш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар салоҳиятини ошириш зарур.
提供机构:
Zenodo创建时间:
2026-05-31



