遇见数据集

ИССИҚХОНА ХЎЖАЛИКЛАРИДА ИННОВАЦИОН БОШҚАРУВ МЕХАНИЗМИНИ ШАКЛЛАНТИРИШГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР ТАҲЛИЛИ

收藏
Zenodo2026-09-21 更新2026-10-01 收录
官方服务:

资源简介:

Мазкур тадқиқотда иссиқхона хўжалиги корхоналарида инновацион менежмент самарадорлигини ошириш, инновацион фаолиятга таъсир этувчи ички ва ташқи омилларни аниқлаш ҳамда инновацион ривожланишнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш масалалари тадқиқ этилган. Иссиқхона хўжаликларида инновацияларни жорий этишнинг иқтисодий, технологик, молиявий, ташкилий-бошқарув, ижтимоий ва экологик жиҳатлари тизимли ёндашув асосида таҳлил қилинган. Инновацион фаолиятга таъсир этувчи омиллар таснифланиб, корхоналарнинг кучли ва заиф томонлари, имкониятлари ҳамда таҳдидлари SWOT-таҳлил асосида баҳоланган. Шунингдек, турли агротехнологиялар ва энергия манбалари шароитида иссиқхона маҳсулотларини етиштириш харажатлари, ҳосилдорлик, соф фойда ва рентабеллик кўрсаткичлари қиёсий таҳлил қилинган. Тадқиқот натижалари интенсив технологиялар, жумладан, гидропоника, замонавий ресурс тежамкор ечимлар ва самарали энергия таъминоти иссиқхона хўжаликларининг иқтисодий натижадорлиги ва рақобатбардошлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди. Инновацион менежментни такомиллаштириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш, технологик модернизация ва энергия самарадорлигини ошириш иссиқхона хўжаликларининг барқарор ривожланишини таъминловчи асосий омиллар сифатида асосланган.

提供机构:
Zenodo
创建时间:
2026-09-21
二维码
社区交流群
二维码
科研交流群
商业服务