ЧЎМПОҚ — ЕТТИ ЎҒИЗ» МАЖМУАСИНИНГ ГИС-ЛАНДСШАФТ ТРИАНГУЛЯЦИЯСИ, ТАРИХИЙ-ЭТНОГРАФИК КОНЦЕПЦИЯСИ ВА МУҲОФАЗА КИЛИШ МУАММОЛАРИ
收藏资源简介:
Ушбу мақолада давлат муаллифлик ҳуқуқи сертификати № 010553 ҳамда муаллифнинг нашрга тайёрланаётган «Кўҳна Ҳузор — Кўҳна Турон юраги» номли илмий тадқиқот қўлёзмаси асосида, Кўҳна Ҳузор воҳаси Чўғуртма МФЙ ҳудудидаги «Чўмпоқ — Етти ўғиз» ва «Чуичиқ» мажмуаларининг илк бор рақамли ГИС-ландшафт триангуляцияси ва геодезик муҳофоза чегаралари эълон қилинади. Тадқиқотда 12 асрлик Муқаддас Марварид Тут (38°37'45.75"N / 66°08'45.07"E) нуқтаси лойиҳанинг "Нулинчи километри" сифатида белгиланиб, у орқали Бош Султон Мақбараси (Гўри Амирнинг асл меъморий андозаси: 38°37'40.18"N / 66°08'53.90"E) ва Гул Масжид (38°37'40.99"N / 66°08'47.07"E) объектларининг ГИС-тармоғи шакллантирилди. № 466-лаҳад марказидан топилган Сак амири микро-санами (СН-003), мовий сирли сопол чироқдон ва юқори босимли сув кубашалари мажмуаси,ва шунингдек, Қўрғонтепадан аниқланган 6 минг йиллик оқ мармар «Она ва бола» санами ( Бир манзилда 7-дона санам яхлит бир ) ҳудудда антик давр юнон манбаларида тилга олинган "Габза" (Gabazae) қалъаси мавжуд бўлганини ва Искандар Мақдуний қўшинлари мағлубиятга учратилганини исботлайди. Мақолада совет мафкураси (В.В. Бартольд, С.Б. Лунина) томонидан сингдирилган ва маҳаллий Барлос ҳамда Қавчин қабилаларини "келгинди" деб талқин қилган "қора тугунлар" ашёвий далиллар билан ечилиб, уларнинг автохтон (туб ерли) ворислиги тасдиқланади. Маҳаллада жойида (In-situ тамойили) "Чўғуртма Халқаро Археологик Музей-Қўриқхонаси" ва халқ назоратидаги «Олтин Дафтар» тизимини ташкил этишнинг ҳуқуқий ва сиёсий зарурати асослаб берилган. Мазкур ҳужжат Адлия вазирлигидан кенгайтирилган 2-гувоҳномани олиш ва Туркия фанлар академиясига тақдим этиш учун бош расмий асос вазифасини ўтайди.



