ЗАМОНАВИЙ СТОМАТОЛОГИЯДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР: CAD/CAM ТИЗИМЛАРИНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШ СОҲАЛАРИ ВА АФЗАЛЛИКЛАРИ
收藏资源简介:
Ушбу мақолада замонавий стоматологияда рақамли технологияларнинг, хусусан CAD/CAM тизимларининг қўлланилиши, уларнинг ишлаш принциплари ҳамда анъанавий усулларга нисбатан устунликлари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Рақамли стоматологиянинг асосий босқичлари — интраорал сканерлаш, компьютер ёрдамида лойиҳалаш (CAD) ва ишлаб чиқариш (CAM) жараёнлари батафсил ёритилган. Шунингдек, 3D принтерлар, замонавий материаллар (цирконий диоксиди, литий дисиликат) ҳамда CBCT асосидаги диагностика усулларининг клиник аҳамияти очиб берилган. Мақолада рақамли технологиялар ёрдамида даволаш самарадорлигини ошириш, вақтни тежаш ҳамда эстетик ва функционал натижаларни яхшилаш имкониятлари кўрсатилган. Клиник ҳолат мисолида рақамли протоколнинг афзалликлари амалий жиҳатдан асослаб берилган.



