遇见数据集

МЕҲНАТ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ҚИЛИШ УСТИДАН ПРОКУРОР НАЗОРАТИНИ ҲУҚУҚИЙ ВА ТАШКИЛИЙ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ

收藏
Zenodo2026-08-12 更新2026-08-13 收录
官方服务:

资源简介:

Мазкур мақолада меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан прокурор назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий ва ташкилий асослари тадқиқ этилган. Меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, иш берувчилар томонидан меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш, ходимларнинг меҳнат шартномаси, иш ҳақи, меҳнат таътили, иш вақти ва дам олиш вақти, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда меҳнат соҳасида камситиш ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик билан боғлиқ муносабатлар таҳлил қилинган. Илмий адабиётлардаги ёндашувлар қиёсий таҳлил қилиниб, прокурор назоратининг предмети, чегаралари, давлат меҳнат назорати билан ўзаро нисбати ва профилактик хусусияти юзасидан муаллифлик ёндашуви билдирилган. Шунингдек, прокурор назоратини ташкил этишда фуқароларнинг мурожаатлари, назорат-таҳлил материаллари, давлат органлари маълумотлари ва электрон меҳнат тизимларидан фойдаланиш масалалари ёритилган. Мақолада меҳнат қонунчилиги бузилишларини барвақт аниқлаш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, прокурор таъсир чораларининг самарадорлигини ошириш ҳамда рискка асосланган рақамли таҳлил механизмларини жорий этиш юзасидан таклифлар илгари сурилган.

提供机构:
Zenodo
创建时间:
2026-08-12
二维码
社区交流群
二维码
科研交流群
商业服务