СУДЛАР ФАОЛИЯТИДА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕТОДИКАСИ
收藏资源简介:
Мақолада судлар фаолиятида сунъий интеллект технологияларини жорий этишнинг самарадорлигини баҳолашга мўлжалланган илмий асосланган методика таклиф этилади. Муаллиф СИни суд тизимига татбиқ этишнинг нафақат техник янгиланиш, балки суд ҳокимиятини рақамли трансформация қилиш жараёни эканлигини асослайди. Мавжуд илмий адабиётларда бундай баҳолаш методикасининг йўқлиги муаммо сифатида белгиланиб, тўртта асосий мезон асосида комплекс баҳолаш тизими ишлаб чиқилган. Ушбу мезонлар Эстония, Хитой, АҚШ, Жанубий Корея ва Сингапур суд тизимларидаги амалий тажрибалар билан изоҳланади. Таклиф этилган самарадорлик индекси адолат тамойилини тезкорликдан устун қўйишни назарда тутиб, суд тизимида СИ нафақат иш юритиш воситаси, балки қарор қабул қилишда ёрдамчи аналитик тизим сифатида баҳоланади. Методикани амалиётга жорий этишнинг уч босқичли модели ҳам тавсия этилган.



