遇见数据集

БОҒДОРЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИК ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА КАСБИЙ ХАВФ ОМИЛЛАРИНИ БАҲОЛАШ ВА ИШЛОВЧИЛАР САЛОМАТЛИГИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

收藏
Zenodo2026-05-25 更新2026-05-26 收录
官方服务:

资源简介:

Тадқиқотда боғдорчилик ва узумчилик фермер хўжаликларида ишловчилар меҳнат фаолияти давомида учрайдиган асосий касбий хавф омиллари, уларнинг ишловчилар саломатлигига эҳтимолий таъсири ҳамда профилактик чора-тадбирларни такомиллаштириш масалалари назарий жиҳатдан ёритилган. Ушбу соҳаларда иш жараёнлари асосан очиқ ҳавода, мавсумийлик шароитида, юқори ҳарорат, қуёш нурланиши, чанг, кимёвий воситалар, оғир жисмоний меҳнат ва ноқулай иш ҳолатлари таъсирида кечади. Айниқса, токзор ва боғларда агротехник ишлов бериш, дарахт ва токларни кесиш, боғлаш, дорилаш, ҳосилни йиғиш, саралаш ва ташиш жараёнларида ишловчилар организмига бир вақтнинг ўзида бир нечта зарарли ва хавфли омиллар таъсир кўрсатиши мумкин. Қишлоқ хўжалиги ишчиларида касбий хавфларни камайтириш учун меҳнат шароитини гигиеник баҳолаш, иш жойларида санитария-маиший шароитларни яхшилаш, шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш, иш ва дам олиш тартибини оқилона ташкил этиш, пестицидлар билан ишлашда хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, ходимларни мунтазам тиббий кўрикдан ўтказиш, меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва касбий хавфларни мониторинг қилиш тизимини йўлга қўйиш ишловчилар саломатлигини муҳофаза қилишнинг самарали йўналишларидан ҳисобланади.

提供机构:
Zenodo
创建时间:
2026-05-25
二维码
社区交流群
二维码
科研交流群
商业服务