遇见数据集

ГАЛОФИТ ЎСИМЛИКЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА УЛАРДАН ДЕГРАДАЦИЯГА УЧРАГАН ЕРЛАРНИ ТИКЛАШДА ФОЙДАЛАНИШ

收藏
Zenodo2026-07-18 更新2026-08-01 收录
官方服务:

资源简介:

Мақолада Ўзбекистонда тарқалган асосий галофит ўсимликларни муҳофаза қилиш ва улардан деградацияга учраган ҳамда шўрланган ерларни қайта тиклашда фойдаланиш имкониятлари таҳлил қилинган. Тадқиқотда республикада учрайдиган 100 та асосий галофит турининг экологик аҳамияти, фитомелиоратив хусусиятлари ҳамда биохилма-хилликни сақлашдаги роли баҳоланди. Илмий таҳлил Plants of the World Online (POWO), World Flora Online (WFO), eHALOPH, FAO, UNCCD ва Scopus ҳамда Google Scholar маълумотлар базалари асосида амалга оширилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-40 ва ПФ-83-сон фармонлари ҳамда «Ўзбекистон-2030» стратегиясида белгиланган вазифалар нуқтаи назаридан маҳаллий галофит ўсимликларни муҳофаза қилиш ва улардан фитомелиорация ишларида самарали фойдаланиш масалалари ёритилди. Тадқиқот натижалари маҳаллий галофит турларини сақлаш, уруғ генофондини шакллантириш, деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш ва чўлланиш жараёнларини камайтириш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш имконини беради.

提供机构:
Zenodo
创建时间:
2026-07-18
二维码
社区交流群
二维码
科研交流群
商业服务