ЎЗБЕКИСТОН САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИНИНГ ТАКОМИЛЛАШУВИ ВА УНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁ МИНТАҚАВИЙ ИНТЕГРАЦИЯСИ ЖАРАЁНЛАРИДАГИ АҲАМИЯТИ
收藏资源简介:
Мақолада мамлакатимиз сайлов қонунчилигининг мунтазам такомиллашиш жараёнлари ва унинг сайловлар ўтказилишидаги ўрни ҳамда аҳамияти, шунингдек, қонунчиликдаги мазкур ўзгаришлар ва уларнинг сайловларни ўтказиш жараёнларида амалда қўлланилиши бўйича халқаро кузатувчиларнинг эътирофлари ҳақидаги фикрлар ҳамда унинг Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларини ўз ичига олган геосиёсий ҳудуд бўлган Марказий Осиё минтақаси миллий давлатчилик тизимларини шакллантириш, сиёсий институтларни ривожлантириш ва демократик ислоҳотларни амалга ошириш йўлидаги жараёнлар интеграциясидаги аҳамияти ҳақида фикрлар баён этилган. Марказий Осиёда сўнгги йилларда нафақат миллий даражада, балки минтақавий даражада ҳам интеграция жараёнлари кучаяётганлиги кузатилмоқда. Бундай жараёнлар барча соҳада, жумладан сиёсий соҳада ва унинг ажралмас қисми бўлган сайлов тизимларини ҳам уйғунлаштиришда ўз аксини топмоқда.



