МАРКАЗИЙ ОСИЁДА АНАЛИТИК ТАДҚИҚОТЛАР ТАХЛИЛНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
收藏资源简介:
Ушбу маколада жаҳон сиёсатидаги инқирозли ҳодисалар кучайган бир шароитда Марказий Осиё минтақасининг барқарор ривожланиши ва хавфсизлигини таъминлаш масалалари таҳлил қилинган. Муаллифлар глобал ноаниқликлар даврида минтақа давлатлари ўртасидаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш ва иқтисодий жипслашиш — замонавий таҳдидларга бериладиган энг самарали жавоб эканлигини асослаб беради. Шунингдек, Осиё ва Европа ўртасидаги стратегик “кўприк” сифатида минтақанинг геосиёсий аҳамияти ошиб бораётгани, бу эса ўз навбатида рақобатбардош аналитик тадқиқотлар олиб бориш ва соҳада янги ўқув-методик тизимни йўлга қўйишни талаб этиши таъкидланган. Мақолада минтақавий манфаатлар йўлида амалий таклифлар ишлаб чиқиш ва ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг стратегик аҳамияти очиб берилган.



