ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИДА ЎЗБЕКИСТОН ХИТОЙ ҲАМКОРЛИГИНИНГ ИККИ ТОМОНЛАМА ЙЎНАЛИШЛАРИ
收藏资源简介:
Мазкур мақолада Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ҳар томонлама таҳлил қилинган. Хусусан, хитой тилини ўқитиш ва тарғиб қилиш, академик алмашув дастурлари, грант ва стипендиялар, қўшма таълим дастурлари ва икки дипломли лойиҳалар, илмий-тадқиқот ҳамкорлиги, маданий алмашув тадбирлари, рақамли таълим, касб-ҳунар ва техник таълим, тиббий, иқтисодий, муҳандислик ҳамда ахборот технологиялари соҳаларидаги таълим ҳамкорлиги ёритилган. Шунингдек, Конфуций институтлари, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Пекин декларацияси ва қўшма илмий марказлар фаолияти мисолида таълим алоқаларининг институционал асослари кўрсатиб берилган. Мақолада таълим ҳамкорлигининг стратегик аҳамияти, унинг икки давлат ўртасидаги узоқ муддатли дипломатик ва иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлашдаги ўрни асослаб берилган.



