遇见数据集

ИНСОН РУҲИЯТИ ВА ОДОБ-АХЛОҚ ТУШУНЧАЛАРИНИНГ ФАЛСАФИЙ ВА ПЕДАГОГИК АҲАМИЯТИ

收藏
Zenodo2026-03-24 更新2026-05-26 收录
官方服务:

资源简介:

Мақолада инсон, руҳийлик ва одоб-ахлоқ тушунчаларининг фалсафий ва педагогик аҳамияти таҳлил қилинади. Ушбу категорияларнинг ўзаро боғлиқлиги, боланинг шахс сифатида шаклланишидаги роли ҳамда мактабгача таълим жараёнидаги ўрни аниқланади. Руҳий-ахлоқий тарбиянинг интеллектуал ва мотивацион компонентлари тавсифланиб, шахсни ривожлантиришнинг назарий асослари кўриб чиқилади. Тадқиқот қадимдан келаётган анъана ва урф-одатлар, тарбия жараёни, тарихий назариялар ҳамда турли давр олимларининг илмий изланишлари ва далилларини таҳлил қилиш усули асосида ёзилди. Тадқиқотнинг назарий асосини инсон, руҳийлик ва одоб-ахлоқ тушунчаларига оид турли жамиятлардаги фалсафий қарашлар, педагогик илмий тадқиқотлар ҳамда ҳозирги даврдаги ижтимоий, маданий ва руҳий ўзгаришларга нисбатан қиёсий таҳлил ташкил этади. Тадқиқот натижасида бола шахсини шакллантиришда руҳий ва ахлоқий қадриятлар бирлиги асосий омил эканлиги илмий жиҳатдан асослаб берилади.

提供机构:
Zenodo
创建时间:
2026-03-24
二维码
社区交流群
二维码
科研交流群
商业服务