"ПСИХОСОМАТИК КАСАЛЛИКЛАР КЕЛИБ ЧИҚИШИДА ХАВОТИР ВА ШАХСИЙ ХУСУСИЯТЛАР РОЛИ"
收藏资源简介:
Мазкур илмий мақолада психосоматик касалликлар ривожланишида хавотир даражаси ва шахсий психологик хусусиятлар ўртасидаги боғлиқлик тадқиқ қилинди. Психосоматик касалликлар инсоннинг психологияси ва организми ўртасидаги мураккаб ҳамкорлик натижасида юзага келадиган ҳолат сифатида талқин қилинади. Тадқиқотда шахсий хусусиятлар — эмоционал барқарорлик, хавотир сезгирлиги, перфекционизм ва стрессга бардошлилик каби омиллар билан психосоматик симптомлар орасидаги корреляцион боғлиқлик эмпирик жиҳатдан ўрганилди. Натижаларга кўра, юқори хавотир даражаси ва баъзи шахсий хусусиятлар психосоматик касалликларга қарши ҳассосликни оширади. Мақолада олинган натижалар психологик профилактика, психотерапия ва шахсий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда амалий аҳамиятга эга эканлиги илмий асосда ёритиб берилган.



