ЦИРКУЛЯР ИҚТИСОДИЁТ: РЕСУРС САМАРАДОРЛИГИ ВА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ МОДЕЛИ
收藏官方服务:
资源简介:
Жаҳон иқтисодиётида узоқ вақт давомида «қазиб олиш – ишлаб чиқариш – истеъмол қилиш – ташлаб юбориш» занжирига асосланган чизиқли модель устунлик қилди. Ушбу модель иқтисодий ўсишни тезлаштирган бўлса-да, табиий ресурслар захираларига босимни кучайтирди, чиқиндилар ҳажмини оширди ва экотизимларнинг тикланиш қобилиятини пасайтирди. БМТнинг Атроф-муҳит дастури маълумотига кўра, сўнгги эллик йилда дунёда табиий ресурсларни қазиб олиш ҳажми уч баравар кўпайган ва амалдаги тенденциялар сақланса, 2060 йилга келиб яна 60 фоизга ўсиши мумкин [5]. Бу ҳолат иқтисодий ўсишни ресурс сарфи ва экологик зарардан ажратиш вазифасини долзарблаштирмоқда.
提供机构:
Zenodo创建时间:
2026-08-16



