ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ҒАРАЗГЎЙЛИК ЙЎНАЛИШИДАГИ ЖИНОИЙ ГУРУҲЛАРИНИНГ ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ
收藏资源简介:
Мақолада вояга етмаганларнинг ғаразгўйлик йўналишидаги жиноий гуруҳларга бирлашишининг ижтимоий-психологик механизмлари криминологик нуқтаи назардан таҳлил қилинади. Ўсмирлик даврига хос мулоқот, тан олиниш, ўзини намоён этиш ва тенгдошлар гуруҳига мансублик эҳтиёжларининг салбий ижтимоий муҳит таъсирида криминоген мазмун касб этиши ёритилади. Оиладаги носоғлом муҳит, таълим жараёнидан узоқлашиш, ижтимоий маъқул фаолиятда ўзини намоён эта олмаслик, тақлид, гуруҳий конформизм ва гуруҳ психологиясининг мустақил таъсири вояга етмаган шахснинг жиноий хулқ-атворини кучайтирувчи омиллар сифатида баҳоланади. Шунингдек, профилактика чораларини индивидуал ва гуруҳий психологик механизмларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш бўйича таклифлар илгари сурилади.



