ҚАСДДАН ОДАМ ЎЛДИРИШ ЖИНОЯТЛАРИНИ ФОШ ЭТИШДА ТЕЗКОР-АНАЛИТИК БОШҚАРУВ ВА ПРОФИЛАКТИК НАЗОРАТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД АЙРИМ ФИКР ВА МУЛОҲАЗАЛАР
收藏资源简介:
Мазкур мақолада қасддан одам ўлдириш ва ўлдиришга суиқасд қилиш жиноятларини фош этишда ички ишлар органлари тезкор-қидирув хизматлари фаолиятини самарали ташкил этиш, тезкор-аналитик бошқарувни такомиллаштириш ҳамда профилактик назорат механизмларини кучайтириш масалалари таҳлил қилинади. Қасддан одам ўлдириш жинояти шахс ҳаётига қарши қаратилган энг оғир жиноятлардан бири бўлиб, унинг олдини олиш ва фош этиш жараёни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан юқори даражадаги тезкорлик, таҳлилий ёндашув, идоралараро ҳамкорлик ва криминологик прогнозлашни талаб этади. Мақолада Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, тезкор-қидирув фаолиятининг ҳуқуқий асослари, расмий статистик маълумотлар ва профилактик чора-тадбирлар асосида қасддан одам ўлдириш жиноятларига қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари ёритилган.



