遇见数据集

БОЛАЛАРДА СУРУНКАЛИ АДЕНОИДИТНИ ДАВОЛАШДА ПРОПОЛИС НАСТОЙКАСИ ВА ФОТОДИНАМИК ТЕРАПИЯНИНГ БУРУНҲАЛҚУМ МИКРОБИОТИГА ТАЪСИРИ

收藏
Zenodo2026-01-18 更新2026-05-26 收录
官方服务:

资源简介:

Тадқиқот Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ЛОР-бўлими ва поликлиникасида ҳамда “BUKHARA LOR MED CENTRE” клиникасида олиб борилди. Изланиш давомида турли усуллар, жумладан, клиник-лаборатор ва эндоскопик текширишлар, физиотерапевтик муолажалар қўлланилди. Тадқиқотда аденоидит ташхиси қўйилган 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 154 нафар бемор болалар текширилди. Улар орасида ўғил болалар 67,5% ни, қиз болалар 32,5% ташкил қилди. Тадқиқотга жалб қилинган беморлар уч гуруҳга бўлинди: I гуруҳдаги болаларга стандарт консерватив даво, II гуруҳдаги болаларга эса табиий компонентлардан иборат прополис настойкаси, III гуруҳдаги беморларга эса прополис настойкаси ва фотодинамик терапия тавсия этилди. Олиб борилган таҳлил натижалари ҳар бир гуруҳдаги беморларда микроорганизмлар таркибида фарқлар мавжудлигини кўрсатиб, болаларда сурункали аденоидитни даволашда прополис настойкасини маҳаллий қўллаш бурун-ҳалқум микробиотига самарали таъсирга эга эканлигини кўрсатди

提供机构:
Zenodo
创建时间:
2026-01-18
二维码
社区交流群
二维码
科研交流群
商业服务