遇见数据集

ТОШКЕНТ ТАРИХИНИ ЎРГАНИШДА ЁЗМА ВА ТАРИХИЙ МАНБАЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

收藏
Zenodo2026-08-09 更新2026-08-13 收录
官方服务:

资源简介:

Мақолада Тошкент шаҳри ва воҳасининг қадимги ҳамда ўрта асрлар тарихини ўрганишда ёзма манбаларнинг тутган ўрни таҳлил қилинган. Араб ва форс тилларида яратилган тарихий-географик асарлар, хитой сулолавий йилномалари, маҳаллий тарихий маълумотлар, вақф ҳужжатлари, сайёҳлар ва дипломатларнинг сафар қайдлари ҳамда XIX–XX аср бошларидаги дастлабки илмий тавсифларнинг манбашунослик хусусиятлари очиб берилган. Ал-Истахрий, Ибн Ҳавқал, ал-Муқаддасий, Ибн Хурдадбеҳ, «Ҳудуд ал-олам» муаллифи, Абу Райҳон Беруний, Маҳмуд Қошғарий ва бошқа муаллифлар асарларида Тошкент воҳасининг «Чоч», «Шош», «Бинкат» ва «Тошкент» номлари билан қайд этилиши ўзаро қиёсланган. Ёзма манбаларда келтирилган шаҳар тузилиши, савдо йўллари, суғориш тизими, мудофаа иншоотлари ва аҳоли машғулотларига оид маълумотларни археологик материаллар билан биргаликда ўрганиш зарурлиги асосланган.

提供机构:
Zenodo
创建时间:
2026-08-09
二维码
社区交流群
二维码
科研交流群
商业服务