МАҲАЛЛАЛАРДА ХАВФСИЗ МУҲИТНИ ЯРАТИШГА ҚАРАТИЛГАН ҲУҚУҚИЙ МЕХАНИЗМЛАРНИ ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИ
收藏资源简介:
Мақолада Ўзбекистон маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган ҳуқуқий механизмлар ва уларни қўллашнинг ташкилий шартлари таҳлил қилинади. Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани, «маҳалла еттилиги», ижтимоий мослаштириш дастурлари ҳамда прокурор назоратининг ўзаро боғлиқлиги очиб берилади. Тадқиқотда норматив ҳужжатларни формал-юридик таҳлил қилиш, тизимли ёндашув ва очиқ статистик маълумотларни қиёслаш усулларидан фойдаланилади. Ҳуқуқий тартибга солишдаги янгиланишлар ҳисобга олиниб, профилактика натижаларини баҳолаш, идоралараро ахборот алмашинуви ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама этилади. Маҳалла хавфсизлик профилини такомиллаштириш, ижтимоий ёрдамнинг узлуксизлигини таъминлаш ва натижага асосланган назоратни кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.



