遇见数据集

МАВЛОНО РУМИЙ ВА ШАМС ТАБРЕЗИЙ: "МУРИД" ВА "МУРШИД" ИРФОНИЙ ИСТИЛОҲЛАРИНИНГ ФАЛСАФИЙ-ГЕРМЕНЕВТИК ТАЛҚИНИ

收藏
Zenodo2026-04-12 更新2026-05-26 收录
官方服务:

资源简介:

Ушбу мақолада Тасаввуф таълимотида “мурид” ва “муршид”/”мурод” муносабатларининг моҳияти Мавлоно Жалолиддин Румий ва Шамс Табрезий мисолида таҳлил қилинади. Муаллиф Мавлоно Румий ва Шамс Табрезий ўртасидаги руҳий алоқа, маънавий таъсир ва ички трансформация жараёнлари тасаввуфий ва адабий манбалар асосида ёритиб беради, бу икки буюк шахс ўртасидаги руҳий яқинлик, маънавий камолот жараёни ва бадиий ифода воситалари орқали уларнинг ўзаро таъсири каби масалалар, шунингдек, муридликдан муродликка ўтиш жараёнининг фалсафий моҳиятини очиб беради. Мақолада Румий ижоди мисолида Шамс образининг шаклланиши ва унинг поэтик функцияси ҳамда руҳий камолотдаги ўрни каби масалалар тадқиқ этилади, тасаввуфий манбалар, адабий асарлар ва илмий тадқиқотлар асосида Мавлоно Жалолиддин Румий ва Шамс Табарезий ўртасидаги муносабат тасаввуфий онтология ва герменевтик ёндашув асосида таҳлил қилинади. Шунингдек, “мурид” ва “муршид”/“мурод” ирфоний истилоҳлари ёхуд фалсафий-ирфоний категориялари ўртасидаги диалектик алоқа Румий матнлари мисолида талқин этилади. Тадқиқотда Шамс образи “тарихий шахс” эмас, балки “маъно ҳодисаси” сифатида интерпретация қилиниб, Румий ижодида ишқ, фано ва рамзлар тизими герменевтик айланма доирасида таҳлил қилиниб, маънонинг кўп қатламлилиги очиб берилади. Мақолада классик ва замонавий тадқиқотлар асосида чуқур бадиий таҳлил ва интерпретация олиб борилган.

提供机构:
Zenodo
创建时间:
2026-04-12
二维码
社区交流群
二维码
科研交流群
商业服务