ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АМУДАРЁ СУВИДАН ФОЙДАЛАНИШДАГИ МИЛЛИЙ МАНФААТЛАРИ ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
收藏资源简介:
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасининг Амударё сув ресурсларидан фойдаланишдаги миллий манфаатлари ва устувор йўналишлари комплекс таҳлил қилинган. Аҳоли сонининг ўсиши, иқтисодиётнинг жадал ривожланиши ҳамда иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларига бўлган эҳтиёжнинг ортиб бориши мамлакат сув хавфсизлигини таъминлаш масаласини долзарб қилиб қўймоқда. Мақолада Ўзбекистоннинг сув таъминотида трансчегаравий манбаларга юқори даражада боғлиқ эканлиги, Амударё ҳавзасида юзага келаётган замонавий чақириқлар, жумладан музликларнинг қисқариши ва Афғонистонда “Қўштепа” канали қурилиши билан боғлиқ хавф-хатарлар атрофлича ёритилган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда олиб бораётган сув дипломатияси, минтақавий ҳамкорликка қаратилган ташаббуслари ва халқаро ҳуқуқий мажбуриятлари таҳлил этилган. Хулосада Амударё сув ресурсларини бошқаришда миллий манфаатларни таъминлаш, барқарор ривожланиш ва минтақавий барқарорликни сақлаш учун комплекс сиёсий-ҳуқуқий ёндашув зарурлиги асослаб берилган.



