遇见数据集

НАЖМИДДИН КОМИЛОВ ВА ТАСАВВУФ ФАЛСАФАСИ

收藏
Zenodo2025-05-30 更新2026-05-26 收录
官方服务:

资源简介:

Таниқли ўзбек тасаввуфшунос олими профессор Нажмиддин Комилов (1937-2012) тадқиқотларида Тасаввуф диний таълимот, фалсафий таълимот ва ижтимоий ҳаракатнинг бирлашган шакли сифатида кўриб чиқилади. Тасаввуфшунос олим Тасаввуфнинг ўзига хос жиҳатларини таҳлил қилиб, бу таълимотнинг кўп қирралилигини таъкидлайди. Тасаввуфнинг Ислом дини таркибида, исломий анъаналар асосида, аммо ўзига хос, мустақил диний-фалсафий таълимот сифатида шаклланиб, ривожланганлиги масаласини ўрганади. Н.Комилов Тасаввуфнинг метафизик, онтологик, гносеологик ва антропологик жиҳатларини, яъни, илоҳий ҳақиқат, борлиқ, билиш (маърифат) назарияси, инсон борлилиги, унинг руҳият олами ва моҳияти ҳақида фалсафий тафаккур қилиш имкониятларини таҳлил қилади. Нажмиддин Комиловнинг Тасаввуф таълимоти ҳақидаги қарашларида ушбу таълимотнинг диний, фалсафий ва ижтимоий жиҳатлари комплекс кўриб чиқилади. Ушбу мақолада тасаввуфшунос олим Нажмиддин Комиловнинг Тасаввуф фалсафасига оид тадқиқотлари ва унинг ушбу диний-фалсафий таълимотнинг онтологик, гноснологик ва антропологик жиҳатларига муносабати масаласи таҳлил ва тадқиқ этилади.

提供机构:
Zenodo
创建时间:
2025-05-30
二维码
社区交流群
二维码
科研交流群
商业服务