КИЧИК МАКТАБ ЁШДАГИ ЎҚУВЧИЛАРДА ДИҚҚАТНИ БАРҚАРОРЛАШТИРИШНИНГ ЎЗИГА ҲОС ҲУСУСИЯТЛАРИ
收藏资源简介:
Юртбошимиз Ш.Мирзиёев таълим тарбия, маънавий маърифат тўғрисида “Дунё шиддат билан ўзгариб, барқарорлик ва халқларнинг мустаҳкам ривожланишига раҳна соладиган турли янги таҳдид ва хавфлар пайдо бўлаётган бугунги кунда маънавият ва маърифатга,ахлоқий тарбия,ёшларнинг билим олиш, камолга етишга интилишига эътибор қаратиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир”, деган фикрларни билдирган. Ҳозирги даврда ёшларни билимли,маънавиятли қилиш учун албатта, таълим соҳасида барча имкониятлар яратилган.Лекин шунга қарамай,барибир ўқувчилар орасида билиш жараёнлари орқада, айниқса кичик мактаб ёшдаги ўқувчилар орасида диққати тарқоқ ўқувчилар учраб турибди. Кичик мактаб ёшдаги ўқувчиларнинг диққати-ўқув ишлари муваффақиятли боришининг пойдевори ҳисобланади. Таълим жараёнида диққат такомиллашади, анча ихтиёрий, яъни уюшган, тартибга тушган, бошқариладиган бўлиб қолади.



