ИЧКИ МОЛИЯ БОЗОРИ ИМКОНИЯТЛАРИ ЧЕКЛАНГАН ШАРОИТДА ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ КАПИТАЛИНИ МИЛЛИЙ ВАЛЮТА ДЕВАЛЬВАЦИЯСИДАН ХЕДЖИРЛАШ
收藏资源简介:
Ушбу илмий мақолада миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан девальвацияси шароитида Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари капитали етарлилиги даражасининг пасайиб бориш хавфи комплекс ва батафсил таҳлил қилинган. Тадқиқот банк капитали ва активлари ўртасида мавжуд бўлган фундаментал таркибий валюта дисбалансини аниқлашга асосланади. Регулятор талабларига мувофиқ, банкларнинг устав капитали миллий валютада шакллантирилишига қарамай, актив операцияларнинг, хусусан кредитлашнинг салмоқли қисми чет эл валютасида, асосан АҚШ долларида амалга оширилмоқда. Муаллиф жорий банк тизими жами капитали ва валюта активлари ҳажмининг Ўзбекистон ички валюта ва ҳосилавий молиявий воситалар (деривативлар) бозорининг ликвидлилик хажмидан ҳамда инструментал имкониятларидан сезиларли даражада юқори эканлигини қайд этиб, валюта хатарларини бошқаришнинг муқобил ташқи механизмларини излашга эҳтиёж мавжудлигини асослаб беради. Мақолада миллий валюта курсининг девальвацияси босими шароитида оффшор сўм бозоридан фойдаланиш ва етказиб берилмайдиган валюта форвардларини (Non-Deliverable Forward, NDF) қўллаш орқали капитал етарлилиги кўрсаткичларини барқарорлаштиришнинг иқтисодий жиҳатдан энг мақбул ва амалда қўлланилиши мумкин бўлган муқобил восита сифатида батафсил кўриб чиқилди. Ишда девальвациянинг капитал етарлилиги коэффициентига таъсирининг трансмиссион механизми формаллаштирилган таҳлилий моделлари, валюта активларининг оптимал хеджирланадиган қисмини ҳисоблаш методологияси ва NDF-хеджирлашни қўллаш самарадорлигининг миқдорий сценарийлар таҳлили келтирилган. Тадқиқот якунида маҳаллий тижорат банкларининг риск-менежмент амалиётига оффшор сўм бозорлари орқали хеджирлаш воситаларини интеграция қилиш учун яхлит институционал ва регулятор базани шакллантириш зарурлиги илмий жиҳатдан асослаб берилган.



