ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЯНГИ ҚОНУННИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ
收藏资源简介:
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш тўғрисидаги янги қонунининг мазмун-моҳияти, асосий тамойиллари ва иқтисодий аҳамияти таҳлил қилинган. Қонунда давлат иштирокини қисқартириш, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, очиқ ва шаффоф хусусийлаштириш механизмларини жорий этиш ҳамда рақобат муҳитини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, давлат активларини бозор тамойиллари асосида сотиш, инвесторлар учун тенг шарт-шароитлар яратиш ва иқтисодиётга хусусий секторни кенг жалб қилишнинг устувор йўналишлари ёритилган. Мақолада янги қонуннинг инвестиция муҳитини яхшилаш, давлат бюджетига тушумларни ошириш, корхоналар самарадорлигини юксалтириш ва мамлакат иқтисодиётида бозор муносабатларини мустаҳкамлашдаги аҳамияти илмий жиҳатдан асослаб берилган.



