«SMART CITY» КОНЦЕПЦИЯСИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
收藏资源简介:
Ушбу тадқиқотда “Smart City” концепциясининг шаклланиши, унинг илмий-назарий асослари ҳамда ривожланиш босқичлари комплекс таҳлил қилинган. Мақолада ахборот-коммуникация технологияларининг жадал ривожланиши, урбанизация жараёнларининг кучайиши ва шаҳар инфратузилмасидаги мураккаб муаммолар “ақлли шаҳар” ғоясининг пайдо бўлишига замин яратган асосий омиллар сифатида кўриб чиқилган. Тадқиқотда “Smart City” концепциясининг эволюцияси анъанавий шаҳар бошқарувидан рақамли ва интеллектуал тизимларга ўтиш жараёни мисолида ёритилган. Шунингдек, мазкур концепциянинг асосий ривожланиш босқичлари — технологик йўналтирилган босқич, интеграциялашган ахборот тизимлари босқичи ҳамда барқарор ривожланиш ва инсонга йўналтирилган “ақлли шаҳар” модели илмий жиҳатдан асослаб берилган. Мақолада дунё амалиётида қўлланилаётган илғор “Smart City” моделлари таҳлил қилиниб, уларнинг шаҳар муҳитини яхшилаш, ресурслардан самарали фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш ва аҳоли турмуш сифатини оширишдаги ўрни очиб берилган. Тадқиқот натижалари “Smart City” концепциясини ривожлантиришда комплекс ва тизимли ёндашув зарурлигини кўрсатади ҳамда уни миллий шаҳарсозлик амалиётига татбиқ этиш учун илмий асос бўлиб хизмат қилади.



