遇见数据集

БОЛАЛАРДА АТОПИК ДЕРМАТИТДА ТУНГИ ҚИЧИШИШ ВА ТЕРИ ОҒРИҒИНИНГ УЙҚУ ҲАМДА ҲАЁТ СИФАТИГА ТАЪСИРИ: КЛИНИК ОҒИРЛИК БИЛАН БОҒЛИҚЛИГИ

收藏
Zenodo2026-09-27 更新2026-10-01 收录
官方服务:

资源简介:

Мақолада илмий адабиётлар шарҳи асосида болаларда атопик дерматит (АД) кечишида тунги қичишиш ва тери оғриғининг уйқу ҳамда ҳаёт сифатига таъсири ва уларнинг касалликнинг клиник оғирлиги билан боғлиқлиги бўйича замонавий маълумотлар таҳлил қилинган. Нашрлар PubMed, Google Scholar ва eLIBRARY маълумотлар базаларида изланди, шарҳга 30 та манба киритилди. АД билан оғриган болаларнинг тахминан 60–67 фоизида уйқу бузилиши, 44–46 фоизида тери оғриғи қайд этилиши, уйқу сифати бузилиши хавфи касаллик оғирлиги ортиши билан ошиши (aOR 1,40 дан 1,68 гача) ва ҳатто енгил ҳамда нофаол АДда ҳам сақланиб қолиши кўрсатилган. Тунги қичишиш ва тери оғриғи уйқунинг бўлинишига, кундузги фаолият, диққат ва руҳий ҳолатнинг бузилишига, бола ва оила аъзолари ҳаёт сифатининг пасайишига олиб келади. Касаллик оғирлигини баҳолашда объектив шкалалар (SCORAD, EASI) билан бир қаторда бемор маълумотларига асосланган кўрсаткичлардан (NRS, POEM, CDLQI, IDQOL) фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

提供机构:
Zenodo
创建时间:
2026-09-27
二维码
社区交流群
二维码
科研交流群
商业服务