ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ТОМОНИДАН ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛИШИДА ХУЛҚ-АТВОРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
收藏官方服务:
资源简介:
Тезисда вояга етмаганлар томонидан жиноят содир этилишида хулқ-атворнинг психологик ва криминологик хусусиятлари, хусусан, онгли ва онгсиз мотивлар ўзаро таъсири, онтогенетик тажрибанинг шахс хулқига таъсири, психологик дискомфорт, фрустрация, эмоционал кескинлик ҳамда ижтимоий муҳит таъсири таҳлил қилинади. Ўсмирлик даврида шахснинг тан олиниш, психологик комфорт ва ўзини намоён этишга бўлган эҳтиёжлари қондирилмаган ҳолларда салбий кечинмаларнинг хулқ-атворда ғайриижтимоий шаклда намоён бўлиш эҳтимоли асосланади. Жиноий хулқ-атворни тушунтиришда ижтимоий омилларни шахснинг ички маънавий-психологик тузилиши билан узвий боғлиқ ҳолда ўрганиш зарурлиги таъкидланади.
提供机构:
Zenodo创建时间:
2026-08-13



