遇见数据集

АСАЛ БЕРУВЧИ ЎРМОН ДАРАХТЛАРИ ВА БУТАЛАРИНИНГ АСАЛ МАҲСУЛДОРЛИГИНИ КЎП ЙИЛЛИК КЎРСАТГИЧЛАРИ

收藏
Zenodo2026-02-04 更新2026-05-26 收录
官方服务:

资源简介:

Мақолада лалми (суғорилмайдиган) шароитда асал берувчи ўрмон дарахтлари ва буталарининг асал маҳсулдорлигини кўп йиллик (5 йил) кўрсаткичлар асосида баҳолаш натижалари келтирилган. Тадқиқот объекти сифатида жўка (Tilia cordata), оқ акация (Robinia pseudoacacia), япон софораси (Sophora japonica), гожий бутаси (Lycium barbarum), лигиструм (Ligustrum vulgare), арслонқуйруқ (Leonurus cardiaca) ва фацилия (Phacelia tanacetifolia) танланди. Асал маҳсулдорлиги назорат (ўғитсиз) ва минерал ўғитлар (NPK) қўлланилган вариантларда кг/га ҳисобида аниқланди. Олинган маълумотлар кўп йиллик такрорланиш асосида ўртачалаштирилиб, M ± m кўринишида ифодаланди. Натижаларга кўра, барча ўрганилган турларда NPK қўлланилиши асал маҳсулдорлигини 31,2–51,6 % га оширди. Энг юқори мутлақ асал маҳсулдорлиги оқ акация ва жўкада, энг юқори нисбий ўсиш эса арслонқуйруқ, гожий бутаси ва фацилияда қайд этилди. Тадқиқот натижалари лалми шароитда асал берувчи ўрмон плантацияларини ташкил этишда минерал озиқланишнинг ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини илмий асосда тасдиқлайди

提供机构:
Zenodo
创建时间:
2026-02-04
二维码
社区交流群
二维码
科研交流群
商业服务