ЎЗБЕКИСТОН ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МУАММОСИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ
收藏资源简介:
Мазкур илмий мақолада Ўзбекистон озиқ-овқат саноати корхоналарида ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари саноат иқтисодиёти нуқтаи назаридан тадқиқ этилган. Тармоқда асосий капитал, материал ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ҳолати таҳлил қилиниб, иқтисодий самарадорликни чеклаётган асосий омиллар аниқланган. Ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланишдаги номутаносибликлар инвестиция қайтаримининг пастлиги, маҳсулот таннархининг ўсиши ва корхоналар рақобатбардошлигининг камайишига олиб келаётгани илмий жиҳатдан асосланган. Тадқиқот натижалари асосида озиқ-овқат саноати корхоналарида иқтисодий самарадорликни оширишга қаратилган саноат-иқтисодий механизмлар ҳамда илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқилган. Мақолада берилган хулоса ва таклифлар тармоқнинг барқарор ривожланишини таъминлаш ҳамда миллий иқтисодиётда озиқ-овқат саноатининг самарадорлигини оширишда амалий аҳамиятга эга.



