КОРРУПЦИЯГА ОИД ЖИНОЯТЛАР ТАСНИФЛАШИ ВА УНИНГ ҲУҚУҚИЙ КВАЛИФИКАЦИЯГА ТАЪСИРИ
收藏资源简介:
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигида коррупциявий жиноятларнинг ҳуқуқий табиати ва уларни тизимлаштириш зарурати илмий асосда таҳлил қилинади. Муаллиф амалдаги Жиноят кодексида коррупцияга оид жиноятлар турли бобларда баён этилгани, бу эса ягона норматив-ҳуқуқий ёндашув йўқлигини келтириб чиқараётганини кўрсатади. Мақолада коррупциявий жиноятларни умумий аломатлари асосида алоҳида тоифа сифатида ажратиб кўрсатиш, улар учун ягона ҳуқуқий аниқлик ва малакалаштириш мезонларини ишлаб чиқиш зарурлиги асосланади. Хусусан, бундай жиноятларнинг субъекти (мансабдор шахс), субъектив томони (шахсий манфаат), объектив томони (ваколатдан ноқонуний фойдаланиш) ва объекти (давлат хизматига бўлган ишонч) ёритиб берилади. БМТ, Европа кенгаши ва Америка давлатлари ташкилоти томонидан қабул қилинган халқаро ҳужжатлар таҳлили асосида муаллиф коррупцияга қарши курашнинг универсал моделлари ва уларнинг миллий қонунчиликка татбиқини таҳлил қилади. Қозоғистон, Россия ва Беларус қонунчилиги мисолида солиштирма таҳлил орқали коррупцияга оид жиноятларни аниқлаш ва таснифлашдаги ёндашувлар кўриб чиқилади. Хулоса ўрнида, муаллиф коррупциявий жиноятлар доирасини кенгайтириш, уларни аниқ мезонлар асосида қайта таснифлаш ва уларга нисбатан комплекс ёндашувни жорий этиш зарурлигини илгари суради



