遇见数据集

МУСИҚИЙ ТЕАТРДА ХОРЕОГРАФИЯНИНГ БАДИИЙ-ДРАМАТУРГИК САЛОҲИЯТИ ВА ЗАМОНАВИЙ РИВОЖЛАНИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

收藏
Zenodo2026-07-30 更新2026-08-02 收录
官方服务:

资源简介:

Мазкур мақолада мусиқий театр санъатида хореографиянинг бадиий-драматургик салоҳияти ва замонавий ривожланиш йўналишлари таҳлил қилинган. Хореография спектаклнинг драматургик структурасини шакллантирувчи, воқеалар ривожига таъсир этувчи ва персонажлар образини очиб берувчи муҳим бадиий восита сифатида кўриб чиқилган. Мақолада мусиқий театрда хореографиянинг драматургик, характерологик, эмоционал-экспрессив, символик, эстетик-композицион, ритмик-структуравий, маданий-интонацион ва коммуникатив функциялари тизимли таҳлил қилинган. Шунингдек, рақс орқали саҳнавий образнинг пластик талқини, актёр пластикаси ва пластик маданият, режиссёр, композитор ва балетмейстер ижодий ҳамкорлиги масалалари ёритилган. Рақамли технологияларнинг хореография билан интеграциялашуви ва Ўзбекистон мусиқий театрлари мисолида амалий таҳлил келтирилган. Тадқиқот натижаларига кўра, замонавий хореография жанрлар интеграцияси, технологиялар билан синтез, мустақил драматургик тил сифатида эътироф этилиши, миллий меросни замонавий талқин этиш ҳамда ижтимоий-фалсафий мазмуннинг чуқурлашиши каби йўналишларда ривожланмоқда.

提供机构:
Zenodo
创建时间:
2026-07-30
二维码
社区交流群
二维码
科研交流群
商业服务