"ЎЗ-ЎЗИНИ АНГЛАШ (SELF-AWARENESS)НИНГ ШАХСИЙ РИВОЖЛАНИШДАГИ АҲАМИЯТИ"
收藏资源简介:
Мазкур мақолада ўз-ўзини англаш (self-awareness) феномени ва унинг шахсий ривожланишдаги ўрни психологик нуқтаи назардан тадқиқ этилади. Ўз-ўзини англаш шахснинг ўз ҳис-туйғулари, фикрлари, мотивлари ва хулқ-атворини онгли равишда идрок этиш қобилияти сифатида талқин қилиниб, унинг шахс камолоти, эмоционал барқарорлик, ижтимоий мослашув ва самарали ўзини бошқариш жараёнларига таъсири илмий асосда таҳлил қилинади. Тадқиқот жараёнида ўз-ўзини англаш даражаси юқори бўлган шахсларда рефлексия, масъулият, ўз-ўзини баҳолашнинг адекватлиги ва шахсий ўсишга йўналганлик кўрсаткичлари юқори эканлиги аниқланди. Шунингдек, ўз-ўзини англашнинг етишмаслиги шахсий ривожланишдаги тўсиқлар, ички конфликтлар ва эмоционал муаммолар билан боғлиқ эканлиги илмий далиллар асосида кўрсатиб берилди. Мақолада олинган натижалар психологик маслаҳат, шахсий ўсиш тренинглари ва таълим жараёнида ўз-ўзини англашни ривожлантиришга қаратилган амалий тавсияларни ишлаб чиқишга хизмат қилади.



