ТИКТОК/ИНСТАГРАМ КОНТЕНТИНИНГ ЎСМИРЛАРДА ЎЗИНИ БАҲОЛАШГА ТАЪСИРИ
收藏资源简介:
Мазкур мақолада замонавий рақамли муҳитда оммалашиб бораётган ТикТок ва Инстаграм ижтимоий тармоқлари контентининг ўсмирлар шахсий ривожланишига, хусусан, ўзини баҳолаш жараёнига кўрсатаётган психологик таъсири илмий жиҳатдан таҳлил қилинади. Ижтимоий тармоқлардаги визуал образлар, идеаллаштирилган ҳаёт тарзи, лайк ва изоҳлар орқали бериладиган ижтимоий баҳолаш механизмлари ўсмирларнинг ўз-ўзини идрок этиши, ижтимоий солиштиришга мойиллиги ҳамда шахсий қиймат ҳиссининг шаклланишига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Мақолада ижтимоий солиштириш назарияси, ўзини баҳолаш концепциялари ва рақамли муҳит психологияси доирасида масалага назарий ёндашув берилган. Шунингдек, эмпирик тадқиқот натижалари асосида ТикТок ва Инстаграм контентини мунтазам истеъмол қилиш ўсмирларда ижобий ва салбий ўзини баҳолаш кўрсаткичларига қандай таъсир кўрсатаётгани очиб берилган. Тадқиқот натижалари ўсмирлар билан ишловчи амалиётчи психологлар, педагоглар ва ота-оналар учун амалий аҳамият касб этади.



