遇见数据集

ЭКОТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА УРГАНЧ ШАҲРИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ

收藏
Zenodo2026-02-10 更新2026-05-26 收录
官方服务:

资源简介:

Мазкур мақолада Урганч шаҳри инфратузилмасини экотехнологиялар асосида модернизациялашнинг замонавий йўналишлари, амалий механизмлари ва кутилаётган натижалари таҳлил қилинади. Шаҳар муҳитининг экологик ҳолати, ресурс тежамкорлиги ва аҳоли учун қулай турмуш шароитларини таъминлаш мақсадида қайта тикланувчи энергия манбалари, ақлли сенсор тизимлари, экологик транспорт, чиқиндиларни қайта ишлаш технологиялари ва “яшил маҳалла” концепцияларидан фойдаланишнинг устувор жиҳатлари ёритилган. Тадқиқот натижалари Урганч шаҳрида энергетика самарадорлигини ошириш, сув-таъминоти ва транспорт тизимларини оптималлаштириш, атмосферага зарарли моддалар чиқарилишини камайтириш ҳамда шаҳар инфратузилмасини барқарор ривожланиш тамойиллари асосида янгилаш учун амалий таклифларни ишлаб чиқишга қаратилган. Экотехнологияларни жорий этиш орқали “Smart–Eco Урганч” модели шакллантирилиши, шаҳарнинг инновацион ва экологик имкониятларини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

提供机构:
Zenodo
创建时间:
2026-02-10
二维码
社区交流群
二维码
科研交流群
商业服务