ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИНИНГ ШЎРЛАНИШ ДАРАЖАСИ ТАҲЛИЛИ ВА ШЎРЛАНГАН ЕРЛАРДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИШ
收藏资源简介:
мақолада жаҳонда ва мамлакатимизда кузатилаётган ер майдонларини шўрланиши, ерларнинг яроқсиз ҳолга келиши, тупроқ эрозияси, биологик хилма-хилликнинг қисқариши иқтисодиёт тармоқлари ривожи ва инсониятнинг фаровон келажагига жиддий хавф солиши умумбашарий экологик муаммоларга айланиб бораётганлиги асослаб берилган. Республикамизда суғориладиган ерларнинг учдан икки қисми табиий шўрланишга мойил ерлар бўлиб, бундай ерларда минераллашган сизот сувлари ер юзасига яқин жойлашганлиги сабабли улар доимо буғланишга сарфланади ва оқибатда тузлар ер юзасида тўпланиб қолишига олиб келмоқда. Хорижий тажриба ва тадқиқотлар натижалари асосида шўрланган ерлардан самарали фойдаланиш мақсадида шўрхок тупроқларга чидамли экин навлари ва турларини жойлаштириш борасида амалий тавсиялар келтирилган.



