ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАГИ АРХИТЕКТУРАВИЙ ШАҲАРСОЗЛИК КОМПЛЕКСЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИЙ РИВОЖЛАНИШИ
收藏资源简介:
Мазкур ишда Хоразм вилоятидаги архитектуравий-шаҳарсозлик комплексларининг шаклланиши ва ривожланиш жараёнлари илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилинган. Тадқиқотда Хоразм ҳудудида шаҳарсозлик маданиятининг қадимий цивилизация даврларидан бошлаб, Буюк Ипак йўли орқали савдо-иқтисодий ва маданий алоқалар таъсирида ривожланиши, Амир Темур ва Темурийлар даврида эса меъморий-шаҳарсозлик ечимларининг янги босқичга кўтарилгани ёритилган. Амударё ҳавзаси атрофида шаклланган шаҳарлар табиий-географик омиллар, сунъий суғориш тизимлари ва мудофаа иншоотлари билан узвий боғлиқ ҳолда ривожлангани асослаб берилган. Шунингдек, тадқиқотда Хоразм архитектурасида функционаллик ва бадиийлик уйғунлиги, мажмуавий қурилиш тамойиллари, симметрия ва мутаносибликка асосланган композиция ечимларининг аҳамияти таҳлил қилинган. Хива шаҳри, хусусан Ичан-қалъа архитектуравий мажмуаси мисолида, минтақанинг ноёб меъморий мероси ва унинг жаҳон маданий меросидаги ўрни кўрсатиб берилган. Ишда замонавий босқичда Хоразм вилояти архитектуравий-шаҳарсозлик комплексларини ривожлантиришда тарихий меросни сақлаш, реставрация ва ревитализация жараёнларини инновацион архитектура, барқарор ривожланиш, экологик дизайн ва энергия самарадорлиги тамойиллари билан уйғунлаштириш зарурлиги илмий асосланади. Тадқиқот натижалари Хоразм вилояти шаҳарларининг тарихий давомийлигини сақлаган ҳолда, уларни замонавий шаҳарсозлик талаблари ва глобал тенденцияларга мос ривожлантиришда амалий аҳамият касб этади.



