ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН-ХИТОЙ МУНОСАБАТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
收藏资源简介:
Мақолада таълим соҳасидаги Ўзбекистон–Хитой муносабатларининг ҳуқуқий-институционал асослари таҳлил қилинган. Икки давлат ўртасидаги таълим ҳамкорлигини тартибга солувчи давлатлараро битимлар, келишувлар ва институционал механизмлар мазмуни очиб берилган. Хусусан, Ўзбекистон–Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси, унинг маданий-гуманитар подқўмитаси, шунингдек, 2024 йилда Пекинда ўтказилган Ўзбекистон-Хитой таълим форуми ва Пекин декларациясининг аҳамияти ёритилган. Мақолада Конфуций институтлари, олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик, академик алмашув дастурлари ва қўшма таълим лойиҳаларининг роли ҳам кўриб чиқилган. Хулосада таълим соҳасидаги ҳуқуқий ва институционал асослар икки давлат ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни таъминловчи муҳим омил экани илмий жиҳатдан асослаб берилган.



