ШАҲАР ОҚОВА СУВЛАРИ ВА ЧИҚИНДИЛАРИДАН ЯШИЛ ВОДОРОД ОЛИШ
收藏资源简介:
Ер юзи аҳолисининг тобора ортиб бориши ва шаҳарлар кенгайиши натижасида коммунал соҳада икки ўзаро боғлиқ муаммо - оқова сувлар ва қаттиқ маиший чиқиндилар ҳажмининг кескин ошиши кузатилмоқда. Айни пайтда, дунё энергетикаси анъанавий углеводород ресурсларидан аста-секин воз кечиб, тоза ва қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтишга интилмоқда. Ушбу икки жараённинг кесишган нуқтасида янги ва истиқболли йўналиш - шаҳар оқова сувлари ҳамда органик чиқиндилардан яшил водород олиш технологияси пайдо бўлди. Бу ёндашув, бир томондан, экологик муаммони ҳал этишга, иккинчи томондан эса, мамлакат энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шу боис ушбу мавзу замонавий илм-фан ва инновацион муҳандислик амалиётида долзарб аҳамият касб этмоқда.



