遇见数据集

НАВОИЙ МИСРАЛАРИГА ОИД БАЪЗИ МУЛОҲАЗАЛАР

收藏
Zenodo2026-05-23 更新2026-05-26 收录
官方服务:

资源简介:

Адабиётимизнинг асосчиси Алишер Навоийнинг форс-тожик адабиёти тарихида ҳам тутган ўрни жуда муҳим. У ўз устози ва дўсти Абдураҳмон Жомий билан биргаликда XV аср Ҳирот адабий мактабининг бошида турди, жуда кўп шоирлар, ёзувчилар, тарихчилар, адабиётшунослар, мусиқашунослар, рассомлар, меъморлар ва бошқа санъаткорларга ҳомийлик қилди. Ўзининг «Мажолисун-нафоис», «Муфрадот», «Хамсатул-мутаҳай- йирин», «Муҳокаматул-луғатайн» каби чуқур илмий асарларида ҳам, бошқа бадиий асарларида ҳам форс-тожик адабиёти ва классик тожик тили — форсий ҳақида қимматли мулоҳазалар, нодир илмий умумлашмалар қолдирди. Буюк шоир Фоний тахаллуси билан ёзган форсий шеърларида эса форс-тожик классик адабиётининг моҳир устозлари қаторида тура оладиган асарлар яратди, ўз давригача беш юз йиллик тараққиёт даврини босиб ўтган тожик адабиётини маълум даражада янгилади.

提供机构:
Zenodo
创建时间:
2026-05-23
二维码
社区交流群
二维码
科研交流群
商业服务