ОПВ ИНФЕКЦИЯСИ МАВЖУД БЕМОРЛАРДА ОҒИЗ БЎШЛИҒИ ШИЛЛИҚ ҚАВАТИ ҲОЛАТИНИНГ КЛИНИК БАҲОСИ
收藏资源简介:
Ушбу тезис одам папилломавируси (ОПВ) инфекцияси мавжуд беморларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг клиник ҳолатини баҳолашга бағишланган. Шиллиқ қаватда кузатиладиган патологик ўзгаришлар, уларнинг клиник аҳамияти ҳамда ташхис қўйишдаги роли таҳлил қилинган. Одам папилломавируси инфекцияси оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ҳолатига сезиларли таъсир кўрсатади. ОПВ эпителий тўқимасига юқори тропизмга эга бўлиб, шиллиқ қаватда папилломатоз ўсишлар, гиперкератоз, гиперемия, яллиғланиш ва эрозив ўзгаришларни келтириб чиқаради. Ушбу клиник белгилар беморларда ноқулайлик ва оғриқ ҳисси билан намоён бўлиши мумкин. Тадқиқотда ПЦР усули орқали ОПВ инфекцияси тасдиқланган беморлар стоматологик клиник кўрикдан ўтказилди. Клиник баҳолаш жараёнида шиллиқ қаватнинг ранги, намлиги, патологик элементларнинг шакли ва локализацияси ҳисобга олинди. Натижалар шуни кўрсатдики, ОПВ инфекцияси мавжуд беморларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ҳолатини клиник баҳолаш касалликни эрта аниқлаш ва даволаш тактикасини белгилашда муҳим аҳамиятга эга.



