ИБН ҲАЖАР АЛ-АСҚАЛОНИЙ АСАРИ АСОСИДА АМИР ТЕМУРНИНГ ҲАЛАБ НОИБИГА ЙЎЛЛАГАН МАКТУБИНИНГ ДИПЛОМАТИК ТАҲЛИЛИ
收藏官方服务:
资源简介:
Мазкур мақолада араб муаррихи Ибн Ҳажар ал-Асқалоний қаламига мансуб “Инба ал-ғумр би-анба ал-умр” асарида келтирилган Амир Темурнинг Ҳалаб ноибига йўллаган мактуби таҳлил қилинади. Тадқиқотда ушбу мактуб тарихий воқеалар баёни сифатида эмас, балки дипломатик тил ва сиёсий мулоқот намунаси сифатида кўриб чиқилган. Мактуб матни орқали Амир Темурнинг ҳарбий ҳаракатларини ҳуқуқий, диний ва сиёсий жиҳатдан асослаш услублари, рақиб томон зиммасига масъулият юклаш усуллари ҳамда урушсиз бўйсундиришга қаратилган дипломатик босим воситалари очиб берилади. Мақола Темурий дипломатияда ҳарбий куч ва риториканинг ўзаро уйғунлигини манбашунослик асосида ёритишга қаратилган.
提供机构:
Zenodo创建时间:
2026-04-13



